Бўстонлиқда гиёҳвандлик воситасини сақлаб келган Россия фуқаросига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситасини ғайриқонуний сақлаш ва етиштириш аниқланди
2020 йилнинг 29 февраль куни Бўстонлиқ тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Тадбир жараёнида Россия Федерацияси фуқароси 52 ёшли Г.О. “Чорбоғ” қўрғонида жойлашган дала ҳовлисида 42,14 грамм “марихуана” гиёҳванд воситасини сақлаб келаётганлиги, бундан ташқари гул тувакларида 51 туб гиёҳванд ўсимликларини етиштириб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган. Тадбир давомида аниқланган гиёҳвандлик воситалари ва ўсимликлар ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва Г.О. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
21:47 / 15.11.2024
Қотил гиёҳванд бўлган: 3 ёшли болани ўлдирган эркак устидан суд бошланди
18:10 / 04.11.2024
Бўстонлиқда тоғ эчкисини овлаган браконер ушланди
08:30 / 04.11.2024
ДХХ Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйди
13:30 / 09.10.2024