12:02 / 14.03.2020
4964

Уй сотиб олишда ёрдам бериш эвазига 37 305 000 сўм олган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Янги қурилаётган хонадонларни сотиб олишда ёрдам беришини айтган шахс ўз ваъдасининг устидан чиқмади

Фото: Тергов департаменти

2019 йилнинг июль ойида Андижон вилояти Асака туманида яшовчи 43 ёшли Б.Т. Жалақудуқ тумани яшовчи 38 ёшли И.А.га Тошкент шаҳрида янги қурилаётган хонадонлардан бирини сотиб олишда ёрдам беришини айтган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, бу шахс ундан жами 37.305.000 сўм пулларини олиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юбориб, ҳозирги кунга қадар қайтармаётганлиги маълум қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан (фирибгарлик) жиноят иши қўзғатилган. 

Б.Т. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, ҳозирда етказилган моддий зарарни қоплаш чоралари кўрилмоқда.

Top