23:47 / 24.03.2020
13505

БМТ коронавирус билан боғлиқ вазиятни ёмонлаштирувчи санкцияларни бекор қилишга чақирди

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш “Катта йигирматалик” давлатлари етакчиларига мактуб йўллаб, уларни коронавирус пандемияси ортида озиқ-овқат, тиббий ёрдам ва биринчи эҳтиёждаги буюмларни етказишга тўсқинлик қилувчи санкцияларни бекор қилишга чақирди.

Фото: Reuters

Бундан ташқари, бош котиб тиббий ускуналар, дори-дармон ва эпидемияга қарши курашиш учун зарур бўлган бошқа товарлар етказилишига таъсир қилувчи трансчегаравий савдога чекловларни бекор қилишга чақирган. 

“Бу алоҳидаланиш эмас, бирдамлик вақтидир. COVID-19 аввал бўлмаган жавобни – гуманитар инқироз вақтида “ҳарбий давр” режасини талаб қилади. G20 раҳбариятида коронавирус хавфларини бартараф этиш учун кучли жавоб чоралари пакети билан чиқиш имкони бор. Бу дунё халқлари, айниқса кучсизлари билан бирдамликни намойиш қилган бўларди”, деб айтган БМТ бош 
котиби.

Гутеррешнинг таъкидлашича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳнамолигида коронавирус оқибатларига қарши курашга жавоб бериш механизмини яратиш зарур. Бу глобал жавоб чораларини кучайтиради ва вирусни тўхтатиш учун кўпроқ имкон беради.

G20 давлатлари етакчиларининг онлайн-саммити 26 март куни бўлиб ўтади. Унинг мавзуси коронавирус пандемиясига жавоб беришни мувофиқлаштириш масаласи бўлади.

Аввалроқ БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишель Бачелет коронавирус эпидемияси ортида Эрон, Венесуэла, Куба, Зимбабве ва Шимолий Кореяга қарши киритилган санкцияларни тўхтатиш ёки юмшатишга чақирган.

Ўтган ҳафта Эрон раҳбарияти БМТ бош котиби ва жаҳон етакчиларига мурожаат қилиб, улардан АҚШнинг коронавирус эпидемиясига қарши самарали курашишга имкон бермайдиган санкцияларини бекор қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга чақирган. Вашингтонда эса АҚШнинг Теҳронга қарши киритган санкциялари инсонпарварлик ёрдамини қамрамаслиги билан жавоб берилган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top