07:44 / 28.03.2020
4194

Қонунчилик палатаси кенгашининг ишчи йиғилиши илк бора видеоконференцалоқа тарзида ўтказилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолиятида Кенгаш йиғилиши илк бор видеоконференцалоқа тарзида ўтказилди. Бунинг учун қуйи палатада барча техник имконият яратилгани айтилади

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати

2020 йил 27 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги ишчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда президент раислигида 26 март куни коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида муҳокама этилган масалалар, давлат раҳбарининг куни кеча қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида сўз юритилди.

Давлат раҳбарининг коронавирусга қарши курашиш юзасидан халққа қилган мурожаати ва унда кўтарилган масалалар ҳам Кенгаш аъзоларининг диққат марказида бўлди.

Йиғилишда айни масалалар юзасидан депутатлик корпуси олдида турган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Қайд этилишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолиятида Кенгаш йиғилиши илк бор видеоконференцалоқа тарзида ўтказилди. Бунинг учун қуйи палатада барча техник имконият яратилгани айтилади.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top