Ўзбекистон | 12:30 / 31.03.2020
13585
1 дақиқада ўқилади

Наманганда хориждан қайтган 212 нафар фуқаро карантин муддати тугаб, уйига қайтарилди

Латвия ва Эрондан Наманганга келтирилиб, карантинга олинган фуқаролар, белгиланган муддат тугагач, ўз яшаш вилоятларига қайтди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

Эрондан олиб келинган 37 нафар ва Латвиядан қайтган 175 нафар ўзбекистонлик Тўрақўрғон туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда «Косонсой» сиҳатгоҳида карантин кузатувига олинган эди.

Бугун, 31 март куни улар карантин муддатини тамомлаб, ўз яшаш вилоятларига жўнаб кетди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги хабар берди.

«Жанубий Кореядан Ўзбекистонга олиб келинганлар худди шу тартибда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Чотқол» сиҳатгоҳида карантинда бўлишди. Улар орасида 29 нафар вилоятимиз вакиллари ҳам бор эди. Бугун улар ҳам Наманганга қайтиб келишди. Энди ҳамюртларимиз уй карантини шароитида шифокорлар кузатувида бўлишади», – дейилади хабарда.

Мавзуга оид