20:44 / 04.04.2020
17784

Ўзбекистонда автомобиллар учун махсус рухсатномалар бериш вақтинча тўхтатилди

Ўзбекистонда 4 апрель соат 18:00 дан бошлаб автомобиллар ҳаракатланиши учун махсус рухсатномалар олиш бўйича аризалар қабули вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар берди. Аризаларни қабул қилиш 6 апрель куни 18:00дан бошланади.

Маълумот берилишича, 4 апрель соат 17:00 ҳолатига марказларга 165 619 та ариза келиб тушган, улардан Ўзбекистон бўйича 23 546 та рухсатнома берилган, 81 241 таси рад этилган, 10 004 та ариза олувчиларнинг ўзлари томонидан қайтариб олинган.

Ҳозирги вақтда 60 832 аризани кўриб чиқиш жараёни давом этмоқда. Агентлик рад этилган аризаларни қайта юбормасликни сўраган.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top