Экспортчилар уюшмаси раисининг Kun.uz'да эълон қилинган мурожаатидан сўнг, Фарғонада тадбиркорларнинг транспортда ҳаракатланишига қўйилган чеклов олиб ташланди
Мурожаатга қадар, Фарғона вилоятидаги кўплаб тадбиркорлар махсус рухсатномаси борлиги ёки «Яшил йўлак» дастури бўйича рўйхатга киритилганига қарамай, ҳокимлик қўйган чеклов сабаб автотранспорт воситаларида эркин ҳаракатлана олмаётган эди.

1 август куни Kun.uz сайтида Ўзбекистон Экспортчилари уюшмаси раиси Мухтор Умаровнинг маҳаллий ҳокимликларга мурожаати эълон қилинган эди.
Уюшма раҳбари ушбу мурожаатида жойларда тадбиркор ва экспортчилар фаолиятига нисбатан маҳаллий ҳокимликлар томонидан кўплаб сунъий тўсиқлар қўйилаётганини Фарғона вилояти мисолида танқид қилиб, ҳокимлардан бу тўсиқларни олиб ташлашни сўраганди.
Мурожаат эълон қилинганидан бир кун ўтиб, 2 август куни Умаров таҳририятимиз билан қайта боғланди ва бу борада муаммолар ўз ечимини топганини билдирди.
«1 август куни фарғоналик тадбиркорларнинг қонун доирасида (стикерлари бўла туриб) йўлларда эркин ҳаракатлана олмаётганлари бўйича уюшмамиз мурожаати эълон қилинган эди. Бизни хурсанд қилган жиҳати, унга нисбатан масъул идоралар тезкорлик билан реакция билдиришди. Жумладан, Давлат божхона қўмитаси, Бизнес-омбудсман, Адлия вазирлиги вакиллари уюшмамиз билан боғланиб, жойлардаги тадбиркорларнинг ушбу муаммолари тез орада ҳал қилинишини билдиришди», – деди Умаров.
Унинг сўзларига кўра, 2 августдан бошлаб автомобилда эркин ҳаракатланиш учун махсус стикерга эга ва «Яшил йўлак» дастури бўйича рўйхатдан ўтган фарғоналик тадбиркорлар йўлларда эркин ҳаракатлана бошлаган.
«Улар маҳсулотини ички бозорларда ҳам экспортга йўналтира бошлашди. Бу иқтисодиёт ривожида жуда муҳим иш. Ҳозир тадбиркорлардан ҳукуматга ва ушбу муаммонинг ҳал бўлишида ўз ҳиссасини қўшганларга миннатдорчилик билдирилган хабарларини олмоқдамиз», – деди Экспортчилар уюшмаси раҳбари.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

18:19 / 20.06.2025
Фарғонада туман МИБ бошлиғи пора билан ушланди

09:14 / 18.06.2025
“Айбсиз бўлса, нега яшириниб юрибди?” – Фарғона вилояти ИИБ ресторанга уюштирилган “маска-шоу”га изоҳ берди

19:26 / 17.06.2025
Ресторандаги “маска-шоу”: Фарғонанинг амалдорлари у ерда нима қиляпти?

13:57 / 13.06.2025