15:50 / 13.04.2020
14711

Хитойда сутка давомида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 108та ҳолат қайд этилди

Мамлакатда коронавирусдан жами 3341 киши вафот этган, касалликка чалинганлар сони 82 мингдан ошди.

Фото: epa/vostock-photo

Хитойда ўтган суткада коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 108та янги ҳолат қайд этилди, 98та хориждан келганларда ва 10та мамлакат ичида. Бу ҳақда Хитой соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Сутка давомида коронавирус оқибатида икки киши вафот этган – иккала ўлим ҳолати ҳам инфекция тарқалиш эпимаркази ҳисобланган Хубэй  провинциясида қайд этилган.

Мамлакатда коронавирусдан жами 3341 киши вафот этган, касалликка чалинганлар сони 82 мингдан ошди.

Қайд этилишича, 77 мингдан ортиқ киши соғайиб, касалхоналарни тарк этган.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси ўчоғи бўлган Уҳан шаҳрида оммавий карантин тартиби 7 апрелда бекор қилинди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top