Хориждаги ватандошлар «Коронавирусга қарши Ўзбекистон билан бирга» хайрия акциясини ўтказмоқда
Шу кунларда Буюк Британия, Франция, АҚШ, Италия, Швейцария, Бельгия, Люксембург, Нидерландия ва Данияда яшаётган ўзбекистонликлар «Коронавирусга қарши Ўзбекистон билан бирга» («COVID-19: Solidarity with Uzbekistan») хайрия акциясида иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасидан Kun.uz`га маълум қилишларича, улар орасида тадбиркорлар, банк ходимлари, ҳуқуқшунослар, компьютер дастурчилари, университет ўқитувчилари ва талабалар, оддий ҳайдовчи ва қурувчилар ҳам бор.
Акциядан мақсад – Ўзбекистонга коронавирусга қарши кураш учун тиббий жиҳозлар етказиш ва ватандаги ночор оилаларга ёрдам қўлини чўзиш.
Қайд этилишича, хайрли ишга қўшилмоқчи бўлган ватандошлар «Gofundme» Интернет саҳифаси орқали Лондонда жойлашган «Билим» Ўзбек маданият маркази ҳисобига ўз имкони даражасида пул кўчириши мумкин.
Айни саҳифада қанча маблағ йиғилгани ва ким томонидан эҳсон қилинганини онлайн режимда кузатиб бориш мумкин.
Бугун Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига, акцияда 93 киши қатнашган бўлиб, жами 8200 фунтга яқин маблағ йиғилган.
Маълум қилинишича, йиғилган маблағлар қандай сарф этилаётгани хусусида ташкилотчилар томонидан Facebook ва Telegram-канали орқали батафсил ахборот бериб борилади.
«Карантин шароитида яшаётган инсонларнинг оз бўлса-да кайфиятларини кўтариш учун тадбир доирасида таниқли ўзбек санъат ва спорт усталари ҳамда ошпазлари томонидан онлайн машғулотлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.
Хайрия акциясига Германия, Россия, Осиё ва араб давлатларида яшаётган ватандошларимиз ҳам қизиқиш билдиришмоқда.
Тадбирнинг яна бир асосий мақсади – миллатимизнинг жипслигини кўрсатиш, оғир синов даврида ўзбек фарзандлари дунёнинг қайси бурчагида бўлмасин, бир ёқадан бош чиқариб, ўз Она-Ватанларига ҳар қандай ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини намоён этиш.
Таъкидлаш лозимки, ватандошлариминиг бу ташаббуси Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик муассасалари томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда ва ташкилотчиларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатилмоқда», – дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022