Жаҳон | 01:00 / 15.04.2020
9332
1 дақиқада ўқилади

Обама илк марта АҚШ президентлигига сайловларда Байденни қўллаб-қувватлашини билдирди

Барак Обама Жо Байден АҚШ президентига зарур бўлган барча сифатларга эга эканлигини таъкидлади. 

Фото: Larry Downing / Reuters

АҚШ собиқ президенти Барак Обама илк бор бўлажак сайловларда демократик партиядан президентликка номзод Жо Байденни қўллаб-қувватлашини расман маълум қилди. Обама твиттерида бу борадаги видеомурожаатини жойлаштирди.

Обаманинг фикрича, АҚШнинг собиқ раҳбари навбатдаги президент тажрибали, ҳалол, камтар ва ғамхўр бўлиши лозим.

"Мана нима учун фахр билан Жо Байденни АҚШ президенти лавозимига номзод сифатида қўллаб-қувватлашимни маълум қилмоқдаман", - деди Обама. 

Унинг маъмуриятида Байден вице-президент лавозимини эгаллаганди.

Обама Байден АҚШ президентига зарур бўлган барча сифатларга эга эканлигини таъкидлади. 

У Жо Байден вице-президентлик даврида 2007-2008 йилги молиявий инқироздан кейин Америка иқтисодиётини тиклаш ҳамда Эбола вирусига қарши чора-тадбирлар ишлаб чиқишда қатнашганлигини эслатиб ўтди.

Мавзуга оид