10:19 / 16.04.2020
13823

ХТВ уйда якка тартибда таълим олишни ташкил этиш тартиби ҳақида маълумот берди

Уйда якка тартибда таълим беришнинг асосий мақсади ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларнинг таълим олишлари учун зарур шароит яратишдан иборат

Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2015 йил 30 июнда 2691-сон билан Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилган қарорига асосан жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишлари ташкил этилади.

Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, уйда якка тартибда таълим олиш жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган, узоқ вақт даволанишга муҳтож ва тиббий кўрсатмаларга кўра доимий ёки вақтинча умумий ўрта таълим муассасаларига қатнай олмайдиган болалар учун ташкил этилади.

Ўқувчиларнинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида мактабнинг тегишли синфида ўқиётган болалардан икки ёшга ошган ўқувчиларни ҳам ушбу синфда уйда якка тартибда таълим олишга жалб қилишга рухсат этилади.

Уйда якка тартибда таълим беришнинг асосий мақсади ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларнинг таълим олишлари учун зарур шароит яратишдан иборат.

Қуйидагилар уйда якка тартибда таълим беришнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ўқувчиларнинг умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ҳамда улар асосида ишлаб чиқилган (ақли заиф болалар учун) махсус таълим талабларига мувофиқ билим олишларини таъминлаш;

баркамол, жисмонан ва маънавий соғлом шахсни вояга етказиш, ўқувчиларда маданий-маърифий қадриятларни, фуқаролик ва ватанпарварлик ҳисларини шакллантириш;

таълим бериш жараёнида ўқувчиларнинг соғлиғини ҳимояловчи дарс жадвалига риоя этилишини таъминлаш.

 Ўқувчиларнинг уйда якка тартибда таълим олишини ташкил этиш

 Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 10 июндаги “Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига (30.06.2015 йил, 2691-сон билан рўйхатдан ўтган) асосан ташкил этилади.

Мактаб директорлари мактаб жойлашган ҳудудда яшайдиган ўқувчиларни аниқлайдилар, рўйхатга оладилар ҳамда уларни уйда якка тартибда таълим олиш учун жалб қилиш чораларини кўрадилар.

Ўқувчини уйда якка тартибда таълим олишини белгилаш унинг доимий яшаш жойидаги туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларида фаолият кўрсатаётган тиббий-маслаҳат комиссиясининг тиббий хулосасига асосан туман (шаҳар) халқ таълими бўлими томонидан амалга оширилади.

Уйда якка тартибда таълим беришнинг асосий мақсади ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларнинг таълим олишлари учун зарур шароит яратишдан иборат.

Top