Ўзбекистон олий таълим муассасаларига германиялик ўқитувчиларни жалб этиш режалаштириляпти
Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон элчиси Дилшод Аҳадов Германиянинг Бонн шаҳрида қатор учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Элчинининг Бонн шаҳри ҳокими Катя Дёрнер билан бўлиб ўтган учрашувида Бонн шаҳри билан ўзаро туризмни ривожлантириш, маданият, аёлларни тадбиркорликка жалб этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва энергетика соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ўзаро делегациялар алмашинувини жадаллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқотда биродарлашган Бонн ва Бухоро шаҳарлари ўртасида 2003 йилда ўрнатилган алоқалар доирасида ҳамкорликни янада кенгайтириш, ўтган йилларда муваффақиятли амалга оширилган Sustainable Bukhara ("Барқарор Бухоро") каби лойиҳаларни қайтадан йўлга қўйиш таклифлари билдирилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон элчиси Германиянинг бир қатор ташкилотларига ҳам ташриф буюрди ва улар билан икки томонлама манфаатли ҳамкорликнинг янги йўналишларини кенгайтириш юзасидан фикр алмашди.
Катта экспертлар хизмати (SES) ижрочи директори Михаэл Бланк ва унинг экспертлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Беттина Хартманн билан кечган мулоқот чоғида SES ташкилоти орқали малакали немис тили ўқитувчиларини юртимиз мактаблари ва тил ўргатиш ўқув марказларига жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
Германия академик алмашинувлар хизмати (DААD) жамғармасининг ушбу шаҳарда жойлашган Марказий офисига ташриф чоғида стипендиялар ажратиш бўйича директор Биргит Клюзенер ва Шарқий Европа, Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатлари учун стипендиялар дастури раҳбари Ҳайко Шмидт билан мулоқот бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистонга ажратилаётган грантлар сонини кўпайтириш, икки мамлакат университетлари ўртасида илмий ва академик алмашинувлар соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда юртимиз олий таълим муассасаларида германиялик ўқитувчиларни жалб этиш истиқболлари кўриб чиқилди. Шунингдек, яқин келажакда "Эл юрт умиди" фонди билан ҳамкорликка оид келишувларни ҳаётга татбиқ қилиш бўйича таклифлар билдирилди.
Германия касб-ҳунар таълими федерал институти Халқаро касбий таълим бўйича департамент директори Биргит Томанн ва мамлакат ҳукуматининг таълим соҳасида халқаро ҳамкорлик бўйича марказий идораси (GOVET) раҳбари ўринбосари Петер Рехманн билан бўлиб ўтган учрашувда икки мамлакат ўртасида касбий таълим соҳасида самарали ҳамкорликни кучайтириш масалалари юзасидан музокара ўтказилди.
Томонлар профессионал таълим, мутахассислар малакасини ошириш соҳаларда Германия билан тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, бу йўналишларда муайян лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.
Навбатдаги икки томонлама учрашув Бонн университети ҳузуридаги Ривожланиш тадқиқотлари марказида муассаса директори профессор Кристиан Боргемайстер ва мутахассислари билан бўлиб ўтди. Унда томонлар глобал иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича лойиҳаларни йўлга қўйиш масалалари хусусида фикр алмашди.
Мавзуга оид
20:26 / 12.11.2024
Германия бундестагида муддатидан олдин ўтказиладиган сайловлар санаси маълум бўлди
07:50 / 12.11.2024
Германияда Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш ғоясини қўллаб-қувватлаш пасаймоқда
20:57 / 11.11.2024
Германия ТИВ раҳбари мудофаа харажатларини оширишга чақирди
13:26 / 11.11.2024