Давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш тартиби такомиллаштириляпти
Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:
● давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларининг мақсади, вазифалари ва принциплари;
● давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш учун қўйиладиган талаблар ҳамда таълимнинг стандартлаштириладиган турлари;
● давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини, малака талаблари, намунавий (таянч) ўқув режа ва дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва жорий этиш тартиби.
Давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари, ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқишда қуйидагилар инобатга олинади:
● тегишли таълим босқичи якунида таълим олувчиларда шаклланиши лозим бўлган компетенцияларни давлат, жамият ва меҳнат бозори талабларини инобатга олган ҳолда белгилаш;
● таълим турлари узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлаш, мақсад ва вазифаларни таълим натижадорлигига йўналтириш;
● таълим олувчиларда атроф муҳитни асраб-авайлаш ва муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланиш масъулиятини шакллантириш.
Таълим натижаларининг халқаро миқёсда тан олинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда мавжуд таълим турлари ЮНЕСКОнинг “Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи” даражалари билан мувофиқлаштирилади.
2024 йил 1 августга қадар Таълим соҳасида ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидагиларни назарда тутувчи dts.uz - Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларининг ягона очиқ муҳокама порталини ишга тушириш режалаштирилмоқда.
Тавсия этамиз
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Сиртқи таълим ёпилса, хеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26
-
Путин урушда «Россия учун керакли натижа»ни маълум қилди
Жаҳон | 15:01
-
Ўзбекистон ва Швеция Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
Ўзбекистон | 14:58
-
Аргентинада сув тошқини туфайли 7500 дан ортиқ киши эвакуация қилинди
Жаҳон | 14:57
Мавзуга оид

18:16 / 15.05.2025
Россияда мигрантларнинг фарзандларини ўқитишни пулли қилиш таклиф этилди

17:31 / 15.05.2025
Ҳар йили 1 миллион ўқувчи Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга жалб қилинади

13:50 / 15.05.2025
Мактабларда 60 минг ўқитувчи 8-12 млн сўм маош оляпти — президент

16:31 / 13.05.2025