16:17 / 17.04.2020
8876

Германия соғлиқни сақлаш вазири мамлакатда коронавирус эпидемияси жиловланганини маълум қилди

Германия соғлиқни сақлаш вазири Йенс Шпан коронавирус эпидемияси сабабли жорий этилган карантин чоралари ижобий самара берганини маълум қилди.

Фото: dpa

"Бугунги кундаги маълумотларга кўра, эпидемия назорат остида ва янада кучлироқ назоратга олинди", - деди у.

Шпан Германияда март ойи ўрталарида киритилган кескин чораларни "тўлиқ тормозланиш" деб атади.

"Эндиликда бу чоралар муваффақият келтирди деб айта оламиз", - дея қайд этди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, касаллик юқтириш ҳолатлари камаймоқда. Шу билан бирга, 12 апрелдан буён касаллик юқтирганлардан кўра соғайганлар сони кунига ошмоқда.  

Май ойидан бошлаб касалхоналар одатий иш режимига қайтади.  

Йенс Шпаннинг айтишича, Германияда 1,7 млн киши коронавирусга текширилган. Мамлакатда ҳафтасига 350 мингга яқин тест ўтказилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Германияда коронавирусга чалинганлар сони 138 мингдан ортиқ бўлиб, 4100га яқин киши вафот этган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top