13:30 / 20.04.2020
7043

PepsiCo компаниясининг Ўзбекистондаги боттлери «International Beverages Tashkent» МЧЖ ҚК умумий 2,5 миллиард сўмлик хайрия қилди

Фото: PepsiCo

Ҳозирги кунда биз ҳар куни мамлакатимизда ва чет элда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг янги ҳолатлари тўғрисида маълумот олмоқдамиз. Дунё бўйлаб барча олимлар ушбу касалликка қарши кураш йўлини излашда давом этмоқдалар.

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев бошчилигидаги ҳукуматимиз янги ҳолатларнинг олдини олиш ва бу касаллик билан, афсуски, юзма-юз келганларга ёрдам бериш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Ўзбекистонлик тадбиркорлар ҳам бемор ва оғир аҳволда қолган фуқароларга ёрдам кўрсатишда давлатнинг ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлашмоқда.

Бугунги кунда PepsiCo компаниясининг Ўзбекистондаги ягона боттлери «International Beverages Tashkent» МЧЖ ҚК (ширин салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчиси) хайрия лойиҳаси доирасида Бельгияда ишлаб чиқарилган жами 1,6 миллиард сўмлик «Caelus Lite» эксперт тоифасидаги наркоз-нафас олиш аппаратларини харид қилиб, уларни COVID-19 ташхиси қўйилган оғир касал беморларни даволаш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига бепул тақдим этди. Бундан ташқари, қўшимча асбоб-ускуналар сотиб олиш режалаштирилмоқда, уларнинг умумий миқдори 2 миллиард сўмни ташкил этади. Қолган маблағлар кам таъминланган оилаларга ва бошқа хайрия лойиҳаларига ёрдам бериш учун йўналтирилади. Шундай қилиб, хайриянинг умумий қиймати 2,5 миллиард сўмни ташкил этди.

«International Beverages Tashkent» МЧЖ ҚК директори Салижанов М.Ю.:

«Биз дунёдаги вазиятни синчковлик билан таҳлил қилдик ва мамлакатимизда келгусида юзага келиши мумкин бўлган пандемиянинг оқибатларини олдиндан тахмин қилишга ҳаракат қилдик. Биринчи навбатда Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари билан боғландик ва улар билан маслаҳатлашган ҳолда ушбу аппаратларни сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилдик. Умид қиламизки, наркоз-нафас олиш аппаратлари коронавирусга чалинган аҳволи оғир беморлар тезроқ соғайишида кўмаклашади ва шифокорларимиз ишида самарали хизмат қилади!»

«Medec Caelus» наркоз-нафас олиш аппаратлари «MEDEC» компаниясининг анестезиология иш станциялари соҳасидаги 40 йиллик тажрибаси натижасидир. Ушбу қурилманинг асосий вазифаси – анестезиология бўлиб, айни пайтда тўла тўкис ўпканинг сунъий шамоллатиш вазифасини ҳам бажаради.

«International Beverages Tashkent» МЧЖ ҚК

Top