Ўзбекистон | 16:58 / 27.01.2024
6819
3 дақиқада ўқилади

Хайрия концерти: мусиқа, эзгу амал ва умид

Фото: PepsiCо

26 декабр куни Халқаро форумлар саройида “Discо афсоналари” деб номланган хайрия концерти бўлиб ўтди. Тадбирни PepsiCо компаниясининг Ўзбекистондаги расмий боттлери — “International Beverages Tashkent” компанияси ташкил этди. Чинакам мусиқий байрамга айланган мазкур концерт эзгулик ва умид ҳиссининг чексиз қудратини яна бир бор намоён этгани билан аҳамиятлидир.

Концерт юзлаб кишиларни эзгу мақсад – онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни даволаш учун маблағ тўплаш йўлида бирлаштирди.

Компания мазкур тадбир орқали жамоатчилик эътиборини жалб этиб, ўзининг энг муҳим вазифаларидан бири – эҳтиёжманд инсонларга кўмак бериш ва хайрли ишларни амалга оширишга муваффақ бўлди.

Халқаро форумлар саройи саҳнасида CC Cаtch, Nana Darkman, Кеvin Маccoy, Joy сингари 80-90-йилларнинг машҳур юлдузлари чиқиш қилиб, томошабинларга унутилмас ҳислар ва таассуротлар улашишди.

Концерт ташкилотчилари  ажойиб мусиқий чиқишлари билан томошабинларни қувонтириш баробарида эҳтиёжманд кишиларга кўмак бериш учун  1 225 000 000 сўм маблағ тўплашди. Ушбу маблағ саратон хасталигига чалинган болаларни даволаш учун зарур дори воситалари харид қилиниши учун "Ezgu Amal” хайрия жамғармасига юборилди. Эътиборлиси шундаки, бу хайрли амал байрам кунларида фонд қарамоғидагилар учун чинакам янги йил мўъжизаси бўлди.

Хайрия концерти нафақат шаҳримиз, балки бутун жамоатчилик учун муҳим воқеликдир. У санъат ва эзгулик одамларни муҳим қадриятлар, мақсадлар атрофида бирлаштира олиши мумкинлигини исбот этди. Зеро, айнан шундай дамларда ҳамжиҳатлик ва ўзаро бирдамлик қудрати нақадар буюк экани аён бўлади.

“Ушбу ажойиб тадбирда иштирок этган, хайрия ташаббусига ҳисса қўшган ва қўллаб-қувватлаган барчага чуқур миннатдорлик билдирамиз! Бугун Сиз туфайли дунё эзгу амаллар билан янада бойиди ва янада ёришди. Келинг, ёрдамимизга муҳтож кишиларни ҳамиша эслайлик ва ҳаммамиз бир бўлиб, яхшилик қилишда давом этайлик. Ҳар бир хайрия концерти сизу биз учун янада ёруғ келажак сари қадам бўлсин”, деди “International Beverages Tashkent” компанияси вакили Татьяна Ли ўз чиқишида.

 

Мавзуга оид