15:10 / 21.04.2020
5622

Эронда коронавирус сабабли мингдан ортиқ хорижликлар қамоқхоналардан озод қилинди

Ҳукуматнинг билдиришича, улар асосан оғир жиноят содир этмаган, жамиятга хавф солмайдиган шахслардир.

Фото: Anadolu Agency

Коронавирус сабабли мингдан ортиқ хорижликлар қамоқхоналардан озод қилинди, деб маълум қилди эрон суд ҳокимияти расмий вакили Ғуломҳусайн Исмоилий.

"Биз юз минг маҳбус билан бирга мингдан ортиқ хориж фуқароларини ҳам озодликка чиқардик", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Mizan Online агентлиги.

Ҳукуматнинг билдиришича, улар асосан оғир жиноят содир этмаган, жамиятга хавф солмайдиган шахслардир.

Охирги маълумотларга кўра, Эронда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 83,5 мингдан ортиқ ҳолат аниқланган, 5,2 минг киши вафот этган, 60 мингга яқин киши соғайган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top