17:00 / 21.04.2020
6087

«Ипак Йули» банки онлайн буюртма берилган карталарни етказиб бериш хизматини йўлга қўйди

Фото: «Ипак Йўли» банки

Карантин даврида масофадан туриб хизматлар кўрсатаётган «Ипак Йўли» банки мижозларга пластик карточкаларга онлайн буюртма бериш хизматини таклиф этади.

Сизга шошилинч карта керак, аммо карантинда банкка бориш имконсизми? Унда яхшиси – Ipak Yoʻli Mobile иловасини ўрнатиш ва ундан фойдаланиб, карта очиш!

Бунинг учун сиз «Ипак Йўли» банкининг мижози бўлишингиз шарт эмас. Фақат қуйидагиларни бажаришингиз кифоя:

  • Ипак Йўли мобил иловасидан рўйхатдан ўтасиз;
  • «Буюртма бериш» тугмасини босасиз;
  • Уйингизга энг яқин филиални кўрсатасиз.

Қолгани эса банкдан бонус, улар картани уч кун ичида сизнинг эшигингиз тагигача етказиб беришади.

UzCard, Humo, Visa ёки UnionPay карталаридан исталганига буюртма бериш мумкин. Етказиб бериш мутлақо бепул.

Карантин даврида уйда қолинг ва «Ипак Йўли» иловаси орқали пластик картага буюртма беринг!

Иловани юклаб олинг: Ipak Yoʻli Mobile

Реклама ҳуқуқи асосида

Top