16:55 / 24.05.2023
7310

“Ипак Йўли” Банки ХSRIK билан янги шартнома орқали кичик ва ўрта бизнесни исломий молия билан таъминлайди

Фото: Ипак Йўли

“Ипак Йўли” акциядорлик инновация тижорат банки ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХSRIK), кичик ва ўрта бизнесга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, Ўзбекистондаги хусусий сектор мижозларининг молиявий эҳтиёжларини қондириш мақсадида молиялаштириш линияси бўйича янги келишув имзолади. Келишув 2023 йил 12 май куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Ислом тараққиёт банки гуруҳининг йиллик йиғилишида имзоланган.

Келишувга мувофиқ, ХSRIK агентлик келишуви – вакала асосида Ипак Йўли Банки томонидан тавсия этилган хусусий сектор лойиҳаларини муробаҳа воситасидан фойдаланган ҳолда молиялаштириш учун 15 миллион АҚШ доллари ва 5 миллион евро миқдорида молиялаштириш линиясини тақдим этади. Бу маблағлар Ўзбекистонда хусусий секторнинг ўсишига кўмаклашиши ва тадбиркорларга миллий иқтисодиётни кенгайтиришга ёрдам берадиган қўшимча қийматга эга лойиҳаларни яратиш имконини бериши кутилмоқда.

Янги молиялаштириш шартномаси ХSRIK ва Ипак Йўли банки ўртасида 2006 йилда бошланган мустаҳкам ҳамкорликнинг далилидир. Ўшандан буён Банк ХSRIK томонидан тақдим этилган тўртта молиялаштириш линиясини жалб қилди, шулардан охирги келишув XSRIK каналларини ривожлантириш стратегиясига мос келади ва аъзо мамлакатларда хусусий сектор лойиҳаларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга содиқлигини тасдиқлайди. Ушбу шартномада қўлланган муробаҳа инструменти машҳур исломий молия воситаси бўлиб, товар ёки активларни таннархида қўшимча қиймат билан сотиб олишга имкон беради ва бу шариатга мувофиқ молиялаштиришга интилаётган корхоналар учун жозибадор вариант ҳисобланади.

Реклама

Top