Ўзбекистон | 18:55 / 15.09.2022
7550
2 дақиқада ўқилади

«Ипак Йўли» АИТБ Осиё Тараққиёт банки томонидан учинчи маротаба савдони молиялаштириш бўйича етакчи ҳамкор банк сифатида тан олинди!

Фото: Ипак Йўли

«Ипак Йўли» банки кетма-кет учинчи йил Ўзбекистон Республикасида савдони молиялаштириш соҳасида Осиё Тараққиёт банки томонидан етакчи ҳамкор банк дея тан олинди. Осиё Тараққиёт банки билан “Савдо ва етказиб бериш занжирини молиялаштириш” (TSCFP) дастури доирасидаги ҳамкорлик натижаларига кўра, 2021 йил июнидан 2022 йил июнига қадар бўлган давр оралиғида «Ипак Йўли» банки Ўзбекистон банклари орасида савдони молиялаштириш бўйича энг кўп келишувларни амалга оширди. 

Фото: Ипак Йўли

«Ипак Йўли» банкининг мазкур эътирофга кетма-кет учинчи маротаба сазовор бўлиши унинг савдони молиялаштириш доирасида мижозларга документар амалиётлар соҳасида хизматларини тақдим этиш бўйича Ўзбекистондаги энг яхши банк эканлигини кўрсатади. 

Фото: Ипак Йўли

ОТБ томонидан мукофотни топшириш маросими 2022 йил 6 сентябр куни Сингапурда бўлиб ўтди, унга халқаро ташкилотлар (БМТ, SWIFT) вакиллари ва Осиё мамлакатларидан кўплаб бошқа банклар таклиф этилди. Ипак Йўли банки томонидан мукофотни Бошқарув раиси ўринбосари Миртурсунов Даврон Шавкатович ва савдони молиялаштириш бўлими бошлиғи Бобожонов Шуҳрат Атхамович қабул қилиб олди.

Бугунги кунда «Ипак Йўли» банки инновацион ечимларни таклиф этиш орқали савдони молиялаштириш бўйича ўз маҳсулотлари қамровини кенгайтиришда давом этмоқда ва бу орқали мижозларини хизматларининг сифати, ҳамёнбоплиги ва тезкорлиги билан қувонтириб келмоқда!

Реклама

Мавзуга оид