23:19 / 25.04.2020
46052

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1862тага етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 26 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 25 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1862 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.  

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Тошкентда тасдиқланганди. Ўтган вақт давомида касаллик республиканинг бутун ҳудудига тарқалди.

21 апрель куни 51, 22 апрель куни 38, 23 апрель куни 42, 24 апрель куни эса 46 нафар кишида касаллик аниқланган.

Вирус тарқалишни бошлагандан буён 707 киши соғайди, 8 киши вафот этди.

 

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top