23:27 / 26.04.2020
12720

Саудия Арабистонида вояга етмаган жиноятчиларни қатл этиш жазоси бекор қилинди

Саудия Арабистонида вояга етмаган жиноятчиларга ўлим жазоси берилмайдиган бўлди. Бу ҳақда қиролнинг фармонига асосланиб инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия (HRC) хабар берди.

Фото: elbadil.com

Комиссиянинг билдиришича, эндиликда вояга етмаган вақтида содир этган жинояти учун ўлим жазосига ҳукм қилинганлар қатл этилмайди. Бунинг ўрнига улар 10 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этилади, деди HRC Аввод Алаввод.  

Унинг сўзларига кўра, бу қиролликда «анча замонавий жиноят» кодекси шаклланишига хизмат қилади ва унинг инсон ҳуқуқлари соҳасида ислоҳотлар ўтказиш истагини намойиш этади. 

Алаввод мазкур қарор ортидан бошқа ислоҳотлар ҳам ўтказилишига ваъда берди.

Amnesty International ҳисоботига кўра, 2019 йилда Саудия Арабистонида 184 киши қатл этилган.

Аввалроқ Саудия Арабистонида дарра билан жазолаш бекор қилингани хабар қилинганди.  

Top