09:12 / 01.05.2020
7616

Бразилия президенти коронавирусга топширган тестлари натижаларини ошкор қилишга мажбурлаб қўйилди

Бразилия суди президент Жаир Болсонару аввал коронавирусга топширган тестлари натижаларини 48 соат ичида ошкор қилиши кераклиги ҳақида ҳукм чиқарди.

Фото: REUTERS, Adriano Machado

Бу ҳақда G1 портали хабар берди. Суд қарорида ҳукмнинг ҳар бажарилмаган куни учун 5 минг реал (911 доллар) миқдорида жарима кўзда тутилган бўлиб, у Сан-Паулу штати расмий бюллетенидаги арзномага жавобан чиқарилган. 

Сан-Паулу штати судьяси Ана Лусия Петри Бетти гап президент топширган барча тестлар ҳақида бораётганини таъкидлаб ўтган. 

Болсонару март ойида АҚШга делегация ҳамроҳлигида ташриф буюрган. Ушбу делегациянинг 20 дан кўпроқ аъзоси коронавирусга чалинган. Шундан кейин президент бир нечта тестлар топширган. Болсонару коронавирусга чалинганини рад этиб келган ва унинг сўзлари “қандайдир бир қоғоздан” кўпроқ нарсани билдиришини айтган.

Агар ўзини изоляция қилишга риоя қилмаган ва ўз тарафдорлари билан фаол мулоқотда бўлган президентнинг тестлари унда коронавирус борлигини кўрсатган бўлса, Болсонару импичмент эълон қилишга етарли бўладиган жавобгарликка тортилиши мумкин.

Айни вақтда Бразилияда коронавирусга чалинганлар сони 87 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда, ундан 6 мингдан кўпроқ киши вафот этган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top