19:52 / 02.05.2020
26397
Реклама

Ёқимли чегирма билан пойтахт марказида «ақлли ва инновацион» уйлар сизни кутмоқда

Ишбилармон, замон билан ҳамнафас инсонлар учун уйнинг қулай жойлашуви жуда муҳим рол ўйнайди. Ҳозир юртимизда кўплаб турар-жойлар барпо этилмоқда. Харидорлар эса таклифлар ичидан энг сарасини танлашни истайди.

NRG қурилиш компанияси пойтахт марказида қад ростловчи илк лойиҳа – Oybek турар-жой мажмуаси сотуви бошланганини маълум қилади. NRG компанияси икки қўшни мамлакатларнинг етакчи девелоперлари – Murad Buildings ҳамда BI group (Қозоғистон) томонидан асос солинган қўшма бренд бўлиб, унинг дастлабки лойиҳаси эса Ўзбекистондаги биринчи замонавий «ақлли» турар-жой мажмуасига айланиши кутилмоқда.

NRG Oybek Тошкент шаҳрининг маркази – Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмаси яқинида қурилмоқда. Мажмуа Тошкентнинг янги нафаси бўлиб, унда яшайдиган бўлажак хонадон эгалари ўзлари ва оила аъзолари учун хавфсизлик, қулайлик, фаровонлик, хотиржамлик каби уйғун ҳиссиётларни туҳфа этишади.

Хўш, янги қурилиш компаниясининг NRG Oybek лойиҳаси сизларни нимаси билан ҳайрон қолдириши мумкин? Келинг, мажмуанинг ҳар бир қулайликларига атрофлича тўхталиб ўтамиз.

Керакли манзиллар  бир қадамда!

Энг аввало, NRG Oybek турар-жой мажмуасининг жойлашувини қайд этиш жоиздир. Бу ерда яшайдиган аҳоли транспорт муаммоларига дуч келмайди. Исталган манзил (мактаб, супермаркет, касалхона, дорихона, ресторан ва ҳ.к.)га тез ва осон етиб олиш мумкин: кўп сонли автобуслар қатнови ҳамда метро бекатларининг яқинда жойлашуви узоғингизни яқин қилади. Шунингдек, NRG Oybek аэропорт ва вокзалга ҳам яқин ерда жойлашган.

Калитсиз уйга кириш

Мажмуада хонадон эгалари учун яратилган дастлабки илғор технологияларни бири – бу уйнинг кириш эшигини калитсиз осон очишдир. Эндиликда смартфон ёрдамида уйга яқинлашишингиз билан эшикнинг ўзи автоматик тарзда очилади. Авваллари «қўлсиз, оёқсиз эшик очар» топишмоғига жавоб «шамол» бўлган бўлса, ҳозирги замонавий даврга келиб бу жавобни NRG Oybek эшиклари, деб айтиш мумкин.

IP-домофон

Юқори даражадаги хавфсизликни таъминлаш – бизнес-класс турдаги уйларнинг асосий хусусиятидир. Махсус видеокузатув тармоғи сизнинг бехавотир дам олишингиз ва қулай яшашингизга хизмат қилади.

«Смарт» дарвоза

Сиз ишга ёки ўқишга шошаётган вақтингизда автотураргоҳга тўсиқсиз кириш учун автомобиль рақамини ўқувчи ва шлагбаумни автоматик равишда очувчи махсус тизим ишлайди. Ушбу тизим базасида барча ФВВ (МЧС) хизмат автомобиллари ва мажмуа аҳолисининг автотранспорт рақамлари киритилади. Табиийки, турар-жой ҳудудига бегона машиналар кира олмайди.

«Ақлли» ёритиш тизими

NRG компанияси томонидан тақдим этилувчи интеллектуал ёритиш тизими автомобилингиз турган ерга ёруғлик йўлагини тушириш орқали сизга машинани белгиланган йўналиш бўйича бошқаришга имкон беради.

Шинам меҳмонхона

Шарқ халқлари доимо ўзининг меҳмондўстлиги, бағрикенглиги билан ажралиб туради. Шунинг учун мажмуада умумий хона, санитария тармоғи ва ошхонадан иборат махсус хона мавжуд. Бу уйнинг энг файзли бурчаги ҳисобланиб, сиз меҳмонларни таклиф қилишингиз, байрам ва ҳар қандай тадбирни ташкил қилишингиз ва ёқимли муҳитдаги мулоқотдан ҳузур қилишингиз мумкин.

Лифтни қўл эмас, оёқ билан чақириш имконияти

Ҳайрон бўляпсизми? Лекин бу ҳазил эмас. Мажмуадаги лифтларни чақириш тугмаси ерга яқин жойлашган бўлиб, бу айниқса қўллари оғир юклар билан банд бўлган инсонларга жуда ҳам асқотувчи яна бир қулайликдир.

Гўзал ва кўркам манзарали ҳовли

Мажмуанинг нафақат ички интерьери, балки ташқи ҳудуди ҳам сизларни бефарқ қолдирмаслигига ишонамиз:

  • Табиий кўкаламзорлаштирилган ҳудуд;
  • Болалар майдончалари;
  • Коляскали оналар ва аравада ҳаракатланувчилар учун махсус йўлакча;
  • Дам олиш ўриндиқлари;
  • Спорт майдончалари;
  • Кўча тренажёрлари;
  • Сокин фаввора;
  • Эксклюзив ландшафт пардози;
  • Кичкинтойлар таглигини алмаштириш учун махсус хона ва ҳ.к.

Турар-жой мажмуаси қурилишида фақатгина ўзига хос, сифатли қурилиш материалларидан фойдаланилади. Жумладан, табиий гранит, Европанинг декоратив HPL панеллари (илк маротаба Ўзбекистонда), энергия тежайдиган металлопластик деразалар, витражсимон ойналар ва бошқа хом ашёлар.

Энди эса энг асосийси!

Шошилинг, янги замонавий мажмуада хонадонлар сотувига старт берилди. NRG Oybek турар-жой мажмуасидан хонадонларни сотиб олиш учун мижозларга қулай шартлар ва акциялар мавжуд. Сизга компания 22 ойгача муддатли тўлов асосида хонадон харид қилиш имконияти ҳамда 15 фоиз миқдоридаги чегирмани тақдим этади.

Айни дамдаги карантин вақтида сиз онлайн тарзда шартнома тузишингиз мумкин. Шу билан бирга, сиз махсус қўшимча чегирмаларга ҳам эга бўласиз.

Мурожаат учун телефон: 1060

Сайт: u-nrg.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top