Бошқарув компаниясининг асосий принципи – турар жой мажмуаларига хизмат кўрсатиш сифатини доимий равишда яхшилаш, мулкдорлар ва резидентлар билан шаффоф муносабатлар ўрнатиб, барча зарур хизматларни яратиб беришга қаратилган. Бир сўз билан айтганда, замонавий турар жойни харид қилиш – дастлабки босқич бўлса, унинг тўлақонли хизматларидан тўғри фойдалана олишни билиш – кейинги муҳим масаладир. Бу кўп жиҳатдан девелоперларнинг бошқарув компанияси, турар жой мажмуасида яшаш даражаси қандай бўлиши ва келажакда янги хонадонда харидорни нималар кутаётганига боғлиқ.

Ҳар бир киши озода, шинам ва қулай уйда яшашни орзу қилади! NRG Oybek турар жой мажмуасидан уй танлар экансиз, сиз NRG Clients компанияси бошқарув хизматидан баҳраманд бўласиз. Ушбу бошқарув хизмати NRG Oybek турар жойлар мажмуасида сиз учун қулай турмуш шароитини яратиб беради.

Буни амалга оширишда биз хизмат кўрсатиш сифатини бир неча бор яхшилашга хизмат қиладиган замонавий технологиялардан кенг фойдаланамиз.

NRG Clients компанияси бошқаруви томонидан қуйидаги хизматлар амалга оширилади:

  • Лифтларга хизмат кўрсатиш;
  • Ёнғинга қарши тизимларга хизмат кўрсатиш;
  • Автоном иситиш тизимига хизмат кўрсатиш;
  • Насос стансияларига хизмат кўрсатиш;
  • Умумфойдаланиш жойларида сантехник хизмат кўрсатиш;
  • Умумфойдаланиш жойларида электр таъминоти хизматини кўрсатиш;
  • Муҳандислик тармоқларига хизмат кўрсатиш;
  • Умумфойдаланиш жойларида тозалик хизматини кўрсатиш;
  • Ҳовли ҳудудига хизмат кўрсатиш;
  • Қўриқлаш хизматини амалга ошириш – 24/7 иш режимида
  • Канализация тармоқларига хизмат кўрсатиш;
  • Дезинфекция хизматини кўрсатиш;
  • Майда таъмирлаш ишлари учун заҳира фондларини яратиш;
  • Хонадон эгаларининг хоҳиш истаклари асосида уй бошқарувчисининг фаолиятини йўлга қўйиш;
  • Турар жой мажмуаси ҳудудининг ҳар кунги назоратини ташкил қилиш (йўлак, лифт, уй атрофидаги ҳудуд);