NRG бунёдкорлик компанияси икки қўшни мамлакатларнинг етакчи девелоперлари – Murad Buildings ҳамда BI group (Қозоғистон) томонидан асос солинган қўшма бренд бўлиб, унинг дастлабки лойиҳаси эса Ўзбекистондаги биринчи замонавий «ақлли» турар-жой мажмуасига айланиши кутилмоқда.

NRG Oybek Тошкент шаҳрининг маркази – Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмаси яқинида қурилмоқда. Мажмуа Тошкентнинг янги нафаси бўлиб, унда яшайдиган бўлажак хонадон эгалари ўзлари ва оила аъзолари учун хавфсизлик, қулайлик, фаровонлик, хотиржамлик каби уйғун ҳиссиётларни туҳфа этишади.

Мажмуа янгидан-янги қулайликлари ва технологик имкониятлари билан ҳаттоки таъби нозик инсонларни ҳам ҳайратга сола олади. Қандай қилиб дейсизми? Келинг, яқинроқ танишиб чиқамиз:

Connected Home ва «Ақлли» уй

Connected Home – уй эгасини ортиқча бошқарув ҳаракатларидан халос этувчи ва хавфсизлик ҳамда қулайликни таъминловчи электрон қурилмаларнинг ўзаро боғланган концепциясидир. У ўз ичига овозли ёрдамчилар, иситиш тизимини бошқариш, «ақлли» ёритиш тизими, шунингдек, мукаммал датчиклар ва контроллерлар.  

Бошқарув қурилмасига уланган махсус датчиклар орқали ақлли хонадон эгаси уйда содир бўлаётган барча муҳандисликка алоқадор жараёнлар назоратини ўз қўлига олиши мумкин. Бошқарув оила аъзоларининг смартфонларига ҳам ўрнатилувчи Connected Home дастури орқали амалга ошади.

Сиз эндиликда электр энергияси ва сувга сарфланувчи харажатларни кузатиб боришингиз мумкин. Бу эса ўз навбатида хонадон ресурсларини вақтида тежашга ёрдам беради. Овоз орқали бошқарув, парданинг мустақил равишда очилиши, телевизор ва  кондиционерни бошқариш – уйда ўтказадиган ҳар бир лаҳзангиздан завқ олишингизга имкон беради.

The Art of Living SmArt –  «Ақлли» ҳаёт санъати

Connected Home қулайлигининг асоси –  барча тизимларнинг иш режимини ўзимиз хоҳлагандек қилиб дастурлаш бўлиб, кўплаб иш сценарийлари орасидан сизнинг яшаш шароитингизга мосини танлаган ҳолда созлайсиз.  

Агар тасодифан сув тошса, электр токи ўчиб қолса ёки бирон-бир тизим ишдан чиқса, мобил телефонингизга вазият тўғрисида PUSH эслатма келади. Бу эса уйда содир бўлаётган ҳолатдан доимо хабардор бўлишга ёрдам беради.