09:00 / 04.05.2020
4376

«Кафолат суғурта компанияси» АЖ: 27-29 апрель кунлари содир бўлган табиий офатлар бўйича мижозларимизга тезкор ёрдам берилмоқда

Барчамизга маълумки, 27-29 апрель кунлари Республикамиз ҳудудига кириб келган кучли шамол ва ёмғир натижасида минтақамизнинг турли ҳудудлари жумладан, Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида аҳоли турар-жойлари, тадбиркорлар ва қишлоқ хўжалик субъектларига тегишли бино-иншоотлар, иссиқхоналар ва экин майдонларига катта зарар етган.

«Кафолат суғурта компанияси» АЖнинг республикамизнинг барча вилоятларидаги мавжуд филиалларида мазкур ҳолатлар юзасидан келиб тушаётган мурожаатлар бўйича етказилган зарарни аниқлаш ва суғурта қопламаларини тўлаб бериш масалалари бўйича зудлик билан ишчи гуруҳлар ташкил этилган бўлиб, мазкур ишчи гуруҳлар томонидан бугунги кунга қадар 36та суғурта ҳимоясига олинган объектлар аниқланган бўлиб, уларга 57,4 млн сўм суғурта қопламалари тўлаб берилди.

Шу кунларда ҳам юқоридаги ҳолатлар бўйича суғурта қопламаларини тўлаб бериш билан боғлиқ ишлар давом эттирилмоқда.

Бундан ташқари «Кафолат суғурта компанияси» АЖ Бошқаруви раиси табиий офатлардан энг кўп зарар кўрган ҳудуд яъни, Бухоро вилоятида бўлиб, талофот натижасида зарар кўрган фуқароларимизга суғурта қопламаларини тўлаб берилиш ишларида шахсан қатнашмоқда.

«Кафолат суғурта компанияси» АЖ нинг ҳар доим биринчи навбатдаги асосий мақсади қийин вазиятларда суғурта ҳимоясига олинган ўз мижозларига тезкорлик билан амалий ёрдам бериш бўлиб келган.

«Кафолат суғурта компанияси» АЖ шу ўринда барча аҳоли ва тадбиркорларимизга доимий равишда суғурта ҳимоясида бўлишни тавсия этади.

«Кафолат суғурта компанияси» АЖ Ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Top