«KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» АЖ: суғурта даъволарини тезкор ва сифатли кўриб чиқиш компаниянинг устувор вазифаси
«KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» АЖ мамлакатимиз суғурта бозорида ўз мижозлари олдида ишончли ҳамкор сифатида танилган бўлиб, республикамиз аҳоли, корхона ва ташкилотларига суғурта хизматларини тақдим этишда етакчилардан ҳисобланади.
Суғурта шартномалари бўйича ўз мижозлари олдида қабул қилинган мажбуриятларни вақтида бажариш «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» АЖнинг устувор масалаларидан бири бўлиб, жорий йилнинг шу кунига қадар 3905 та даъво аризалари кўриб чиқилди ва жами 17,9 млрд сўм суғурта қопламалари амалга оширилди.
Айтиш жоизки, 2020 йил июнь ойининг бошидан шу кунга қадар жами 268 та ариза бўйича 2,8 млрд сўм суғурта тўловлари амалга оширилган бўлиб, бу ўрта ҳисобда кунига 35-36 та суғурта тўловлари амалга оширилганидан далолат бермоқда. Суғурта даъволарини кўриб чиқиш муддатлари 2 кундан 15 кунгачани ташкил этмоқда.
Жумладан, компания томонидан:
- мамлакатимизнинг Бухоро ва Навоий вилоятларида табиий офат натижасида аҳолининг 55 та иссиқхоналарига етказилган зарар бўйича 341,5 млн сўм;
- чет элга чиқувчиларни суғурталаш тури бўйича сафарга чиққан ҳамюртимизга сафар чоғида соғлиғига етказилган зарар бўйича у билан тузилган шартнома шартларига асосан 45 000 АҚШ доллари;
- иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тури бўйича мамлакатимиз саноат корхоналарининг бирида иш вақтида фуқаро билан юз берган бахтсиз ҳодиса туфайли 716,0 млн сўм миқдорида суғурта қопламалари амалга оширилди.
«KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» АЖ фаолиятининг муҳим жиҳати, шубҳасиз мижозларнинг ишончини қозониш, тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш ва биринчи навбатда суғурта ҳодисаси содир бўлганда қисқа муддатларда суғурта қопламасини амалга ошириш ҳисобланади.
«KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» АЖ Ахборот хизмати
Мавзуга оид
16:00 / 01.06.2020
«KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» АЖ: компаниямиз аҳолини суғурта ҳимояси билан таъминлашга доимо тайёр
10:00 / 19.05.2020
«KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» АЖ: Аҳолига 10 кунда деярли 1 млрд сўм суғурта қопламалари тўланди
12:00 / 08.05.2020
«KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» АЖ: Аҳолига суғурта қопламаларини тўлаш давом этмоқда
09:00 / 04.05.2020