«KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» АЖ: компаниямиз аҳолини суғурта ҳимояси билан таъминлашга доимо тайёр
Аҳоли мол-мулкига бахтсиз ҳодиса оқибатида зарар етганда унга молиявий кўмак бериш суғурта компаниясининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Шу боис, «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» АЖ 2020 йилнинг 19 майидан бошлаб, бугунги кунга қадар ихтиёрий ва мажбурий суғурта турлари бўйича аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларга жами 221 та суғурта ҳодисаси бўйича 1,4 млрд сўм суғурта қопламаларини амалга оширди.
Жумладан, яқин ўтган кунларда Бухоро вилояти ҳудудида табиий офат натижасида етказилган зарар бўйича 280 млн сўм ҳамда Сирдарё вилояти бўйича 155 млн сўм миқдоридаги маблағ аҳоли ва ташкилотларга тўлаб берилди.
Айтиш жоизки, компания жисмоний ва юридик шахсларга суғурта хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш, ўз мижозлари олдида тузилган шартномалар бўйича қабул қилган мажбуриятларини муддатида ва мамлакатимизнинг барча ҳудудларида етказилган зарарлар юзасидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган суғурта даъволари бўйича аризаларни тезкорлик билан ҳал этишни асосий мақсад деб билади.
«KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» АЖ Ахборот хизмати
Мавзуга оид
10:02 / 18.06.2020
«KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» АЖ: суғурта даъволарини тезкор ва сифатли кўриб чиқиш компаниянинг устувор вазифаси
10:00 / 19.05.2020
«KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» АЖ: Аҳолига 10 кунда деярли 1 млрд сўм суғурта қопламалари тўланди
12:00 / 08.05.2020
«KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» АЖ: Аҳолига суғурта қопламаларини тўлаш давом этмоқда
09:00 / 04.05.2020