13:53 / 04.05.2020
60361

«Салонда 2 кишидан кўп бўлмаслиги керак» - Бош санитария инспектори шахсий автомобилдан фойдаланиш тартиби ҳақида

Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков АОКАда ўтказилган брифингда шахсий автоуловдан фойдаланишда риоя қилиниши керак бўлган қоидаларни эслатиб ўтди. 

Фото: KUN.UZ

“Шахсий автомобилдан муайян мақсадларда куннинг белгиланган соатларида фойдаланишга рухсат берилди. Шундан сўнг шахсий автомобил эгалари ўз машинасида йўловчи ташиши кузатилиши мумкин.

Карантин бошлангандан бери тиббиёт ходимлари томонидан тавсия этилган эҳтиёт чораларига риоя қилиш зарурати ҳақида гапириб келинмоқда. Хусусан, мулоқот чоғида ижтимоий масофаланиш – 2 метрдан кам бўлмаган масофа сақлаш талаб этилади. 

Автомобилда бундай масофа сақлашнинг имкони йўқ. Бу ўринда бошқа тавсия – 3 нафардан кўп одамнинг жамланиб турмаслиги кераклигини эслаш лозим. Шу боис шахсий автомобилда одам ташишда машина салонида йўловчилар сони 2 нафардан ошмаслиги зарур”, дея Нурмат Отабековнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top