Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий лабораториялари томонидан беморлардан олинган лаборатор таҳлил натижаларида гриппнинг А турига мансуб H3N2 штамми аниқланмоқда.

Бу ҳақда қўмита масъуллари иштирокида 13 декабр куни ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

“Биз вируснинг бу штамми билан танишмиз”, – деди Санэпидқўм раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков. Унинг сўзларига кўра, аҳолини гриппнинг бу штаммидан ҳимоя қилиш учун 2,2 миллион доза вакцина ишлатилган. Эпидемия мавсуми бошланишидан аввал ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, “Саховат” ва “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари ва ходимлари ҳамда болаларнинг хавф ости гуруҳига мансуб қатлами эмланган.

H3N2 штамми “Ҳонгконг гриппи” номи билан ҳам машҳур бўлиб, у аввалги грипп вирусларидан тез тарқалиши билан ажралиб тургани боис 1968-1969 йилларда пандемияга сабаб бўлган ва жаҳон миқёсида 1 миллиондан 4 миллионгача инсонни ҳаётдан олиб кетган.

Нурмат Отабеков, матбуот анжуманидан кейин, анжуманда берилган маълумот юзасидан қўшимча изоҳ билан чиқди.

“Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан бизнинг ҳудудимизда айланиб юрган вируслар мониторинг қилиб борилади. Мониторинг натижасида асосан гриппнинг А тури H3N2 штамми айланиб юргани тўғрисида маълумот бор. Бундан ташқари, гриппнинг бошқа турдаги грипп вируслари айланиб юргани тўғрисида ҳам маълумотларимиз мавжуд.

Бугунги брифинг пайтида кўпчилик биз тилга олган H3N2 штаммини интернет тармоқларидан қидириб, ўзларига маълумотлар тўплаб олишган. Аслини олганда, бу – 1960-йилларда Ҳонгконгда тарқалган вирус. Ўша пайтда у H2N2 вирусидан мутация бўлиб шаклланган вирус сифатида тарқалиб, бир қанча шарқ давлатларида муаммоли вазиятларни келтириб чиқарган. Ҳозир бу оддий, мавсумий грипп вируси ҳисобланади