08:49 / 05.05.2020
9425

Шаҳзода Уильям тиббий самолётларга ёнилғи тўлдириш учун ўз саройига қўнишга рухсат берди

Коронавирусга қарши кураш ортида Британия шаҳзодаси Уильям тез ёрдам самолётларига ёнилғи тўлдириш учун Кенсингтон саройи вертолёт майдончасига қўнишга рухсат берди.

Фото: EPA

Бу ҳақда Evening Standard нашри хабар берди.   

Таъкидланишича, бу қарор эвазига тиббий ходимлар 32 км узоқликдаги Уотфордда жойлашган энг яқин ёнилғи қуйиш базасига бориш учун ортиқча вақт сарфламайдилар. 

Нашрнинг таъкидлашича, бу кўпроқ ҳаётларни қутқариб қолиш имконини беради.

Аввалроқ ушбу майдонча қироллик оиласи вертолётлари учун қўлланган. 

Кенсингтон саройи шаҳзода Уильям ва унинг рафиқасининг Лондондаги қароргоҳи ҳисобланади. Ҳозирда улар фарзандлари билан Норфолкда изоляцияда қолмоқдалар. 

Охирги маълумотларга кўра, Британияда коронавирусга чалинганлар сони 190 мингдан ошган, ундан 28734 киши вафот этган.

Top