01:22 / 05.05.2020
6172

Европа иттифоқида коронавирусга қарши курашга 3 соат ичида 7,4 млрд евро йиғилди 

4 май куни “Коронавирусга глобал жавоб” халқаро ҳомийлик онлайн-анжуманини ташкиллаштирган Еврокомиссия коронавирусга қарши кураш учун 3 соат ичида 7,4 млрд евро йиға олди. 

Бу ҳақда Еврокомиссия рҳбари Урсула фон дер Ляйен анжуманнинг биринчи куни якунларига кўра маълум қилди.

“Бу ажойиб старт. Биз бугуннинг ўзида 7,4 млрд евро йиға олдик. Бироқ бизга анча кўпроқ маблағ талаб этилади. Биз бугун муҳим сигнални йўлладик: дунё коронавирусга қарши бирлашди ва уни енгади”, деб айтган фон дер Ляйен.

Фото: Reuters

Анжуманни ўтказиш ташаббусини 15 апрелда фон дер Ляйен билдирганди. У коронавирусдан вакцина, дори воситалари ва ташхислаш тизимлари ишлаб чиқилиши бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни молиялаштиришнинг дастлабки босқичида 7,5 млрд евро талаб этилишини айтганди.

Анжуман очилишида иштирок этган БМТ бош котиби Антониу Гутерриш пандемияни тўхтатиш ва дори воситалари ишлаб чиқиш учун 5 марта кўпроқ маблағ талаб этилишини айтган.

Таъкидланишича, маблағ йиғиш 23 майгача давом этади. Айни вақтда Европа иттифоқи энг катта улуш - бир млрд евро ажратди. 

Маблағлар давлатлар қаторида бизнес вакиллари, молиявий ва илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан ажратилган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top