Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Европа куни ўтказилади
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида янги асосий битим имзоланиши арафасида, 6 май куни Тошкентдаги Ботаника боғида Европа куни фестивали ўтказилади. Унда маданий кўргазма, турли флешмоблар, маҳорат сабоқлари, ижодий ва спорт тадбирлари ташкил этилади. 5 май куни эса Навоий номидаги опера ва балет театрида классик мусиқали концерт бўлиб ўтади.
4 май куни Европа иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси Европа куни тадбирларига старт беради. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
2023 йилда Европа куни ҳам Европада, ҳам Ўзбекистонда инсон капиталига урғу берган ҳолда, Европа кўникмалар йили доирасида ўтказилади. Шунингдек, Умумжаҳон инсон ҳуқуқлари декларациясининг 75 йиллиги ҳам диққат марказида бўлади.
“Биз молиялаштирадиган лойиҳалар ва дастурлар орқали аёллар, ёшлар ва қишлоқ аҳолисини бугунги кунда талабгир бўлган ва уларнинг янада такомиллашиши ва ривожланишига хизмат қилувчи касбий кўникмалар билан таъминлаймиз”, – деди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан.
ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси Европа куни доирасида қатор тадбирлар ташкил этади.
Жумладан, 5 май куни Алишер Навоий номидаги Давлат академик опера ва балет театрида классик мусиқали концерт ўтказилади. 6 май куни эса Тошкент ботаника боғида Европа куни фестивали бўлиб ўтади.
Фестивал Европа ва Ўзбекистон ўртасида таълим ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг аҳамиятини, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар маданияти ва анъаналарининг турфа хиллигини намойиш этади, ҳамкорлик доирасида таклиф этилаётган истиқболларни ўрганиш имконини беради.
Шунингдек, фестиваль кенг аудитория учун кўнгилочар дастурга ҳам эга: ўзбек эстрадаси юлдузларининг чиқишлари, турли мавзуларга оид флешмоблар, маҳорат сабоқлари, ижодий ва спорт тадбирлари, шунингдек ташриф буюрувчилар учун рақс майдонлари шулар жумласидандир.
Эслатиб ўтамиз, яқин ойларда Ўзбекистон билан ЕИ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланиши кутиляпти. Битим лойиҳаси юзасидан музокаралар муваффақиятли якунланган ва парафинланган. Ҳужжат ички тартиб-қоидалар, шу жумладан ҳуқуқий экспертиза ва томонларнинг давлат тилларига таржима қилинганидан кейин имзоланади.
Мавзуга оид
18:39 / 03.11.2025
Европа иттифоқи Ўзбекистонда кинофестиваль ўтказади
20:22 / 17.09.2025
Евроиттифоқ шарқий чегараларда «дрон девори» барпо этилишини тезлаштирмоқда
20:25 / 20.06.2025
Европа давлатлари Эрон билан Исроилни тинчлантиришга ҳаракат қилади
09:20 / 02.03.2024