17:04 / 08.05.2020
35519

Сирдарё вилоятидаги сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларда талафот оқибатларини бартараф этиш жараёнидан фоторепортаж

Сирдарё вилоятининг Оқолтин, Сардоба ва Мирзаобод туманларида сув тошқинидан зарар кўрган 24 та маҳаллада талафот оқибатларини  бартараф этиш жараёни. 

Бу ишларга турли вазирлик ва идоралардан 20 мингдан зиёд ишчилар ҳамда 3,5 мингга яқин махсус техника жалб этилган.

1 май куни Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омборининг бир қисми ўпирилиб, сув тошқини юз берди. Тошқин уй хўжаликлари, ижтимоий инфратузилма, йўллар, энергетика, алоқа ва сув тизимлари ҳамда ҳудуддаги қишлоқ хўжалиги инфратузилмасига зарар етказди.

Ўзбекистон ҳудудида 90 мингга яқин, Қозоғистонда эса 31 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди.

Мавзу
Сардобада сув тошқини
1 май куни тонгда Сирдарё вилоятидаги «Сардоба» сув омбори дамбаси девори бузилиб, сув тошиб чиқди.
Барчаси
Top