Ўзбекистон | 07:34 / 20.04.2024
2311
1 дақиқада ўқилади

Тадбиркорнинг 943 млн сўмлик материалларини ўзлаштирган собиқ менежер аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сирдарё вилояти Сардоба туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, “И.А.” МЧЖнинг транспорт бўлими собиқ менежери М.Х. умуман ҳаракатланмаган ёки қисқа масофага ҳаракатланган автотранспорт воситаларига ёнилғи-мойлаш материаллари сарф қилингани тўғрисида ҳужжатларни расмийлаштириб, тадбиркорнинг жами 943,1 млн сўмлик маҳсулотини талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид