11:49 / 10.05.2020
18379

Хитой коронавирус тарқалишига жавоб беришда камчиликларга йўл қўйилганини тан олди

Хитой коронавирус тарқалишига жавоб беришда камчиликларга йўл қўйилганини тан олди. Шу сабабли энди мамлакатда эпидемияларнинг олдини олиш ва уларга қарши кураш тизими ислоҳ қилинади.

Фото: REUTERS/Aly Song

Бу ҳақда Хитойнинг соғлиқни сақлаш бўйича миллий комиссияси раҳбари ўринбосари Цзи Бин маълум қилди. 

Унинг таъкидлашича, коронавирус тарқалиши Хитой ҳукуматига жиддий муаммо бўлган ва мамлакат соғлиқни сақлаш ҳамда фавқулодда вазиятларга жавоб беришдаги тизимида камчиликлар борлигини аён қилди.

Мутахассиснинг таъкидлашича,  Хитой ўз соғлиқни сақлаш тизимидаги заиф жойларни бартараф этиш учун соҳани ислоҳ қилади. 

 

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top