09:00 / 11.05.2020
13310
Реклама

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги учун инфрақизил анализаторлар! Афзалликлар бисёр – тез, қулай, арзон!

Даниянинг FOSS ANALYTICS ва Швециянинг PERTEN INSTRUMENTS компанияларининг Марказий Осиёдаги (Қозоғистондан ташқари) расмий дилери ҳисобланган “Hayitov” МЧЖ қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари учун инфрақизил анализаторларни тақдим этади.

Европанинг бу икки компанияси қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари учун инфрақизил анализаторлар ишлаб чиқаради. Инфрақизил анализаторларнинг қатор афзалликлари бор. Айни пайтда Ўзбекистонда қўлланаётган кимёвий анализлардан бир устунлиги юқори тезлигида.Кимёвий анализ бир неча соат вақт талаб қилади, бизнинг анализаторлар эса узоғи билан 1 дақиқада барча параметрларни аниқлаб беради.

Aнализаторлар жуда юқори аниқликда ишлайди, аниқлик даражаси кимёвий анализникидан 0,001%дан ортиқ фарқ қилмайди.

 Мисол тариқасида, муҳим маҳсулот бўлган буғдойнинг нархини бозор тамойиллари асосида белгилаш учун унинг хусусиятларини тезлик билан аниқлаш зарур.Бунда барчага "Infratek1241" инфрақизил анализатори қўл келади. У буғдой ва бошқа бир қанча донли маҳсулотларнинг барча хусусиятларини бир дақиқада, жуда юқори аниқлик билан аниқлаб беради.

 Биз аналитик ечимлар таклиф қиладиган соҳалар:

1. Донли маҳсулотлар савдоси ва уларни қайта ишлаш (ун, комбикорм, ем ишлаб чиқариш);

2. Сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

3. Гўштни қайта ишлаш ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

4. Ёғ-мой саноати(пахта, кунгабоқар, соя, маккажўхори ва бошқа турдаги мойли ўсимлик уруғлари ва уларни қайта ишлаш. Ёғ ишлаб чиқариш жараёнини тўлиқ назорат қилиш);

5. Ҳайвон емлари, балиқ еми, қуш емларини ишлаб чиқариш;

6. Турли ичимликлар ишлаб чиқариш;

7. Ширинликлар ишлаб чиқариш (жумладан, Mars компанияси тўлиқ FOSS анализаторларидан фойдаланади);

8. Макарон, чипс ва бошқа кўплаб турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кабилардир.

 Инфрақизил нурли анализаторларни ишлатиш натижасида ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ назоратга олинади, қисқа муддат ичида жуда юқори аниқликдаги маълумотлар ишлаб чиқариш жараёнида тўғри ва тезкор қарорлар қабул қилишга ёрдам беради. Пахта ёғи ишлаб чиқаришда чиқит сотиб олишдан бошлаб то тайёр маҳсулотгача бўлган жараённи тўлиқ назорат қилиш, сифатли хом ашёни адолатли нархларда сотиб олиш имконини беради, барча соҳаларда хом ашёни сотиб олишдан олдин текшириб олиш, сифатига қараб пул тўлаш мумкин бўлади.

 Инфрақизил анализаторларнинг устунликлари:

·        Улар орқали таҳлил қилиш жуда юқори тезликда, кўпи билан бир дақиқада якунланади;

·        Қимматбаҳо кимёвий реагентларга харажат қилинмайди;

·        Анализни олиб борадиган ходим учун малака талаблари жуда юқори эмас;

·        Юқори сифатдаги анализаторлардан фойдаланган ҳолда тадбиркорларимиз жаҳон стандартларига тўла жавоб берадиган, экспортбоп сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришлари мумкин бўлади.

 Телефон: +998909075800/Telegram/WhatsApp

Website: www.hayitov.com

Email: alisher@hayitov.com info@hayitov.com

Реклама ҳуқуқи асосида

Top