Банан импорти 5 фоизга камайди
Ўзбекистонга 2023 йилда 133,5 минг тонна банан импорт қилинган. Бу – 2022 йилда ўрнатилган рекорд кўрсаткичдан 6,7 минг тонна ёки 5 фоизга кам.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, ўтган йили импорт қилинган 133,5 млн тонна бананнинг умумий қиймати 95,1 млн доллар бўлган.
Импортнинг 97,4 фоизи Эквадор ҳиссасига тўғри келмоқда:
- Эквадор – 130 минг тонна
- Хитой – 1043 тонна
- Грузия – 976 тонна
- Туркия – 746 тонна
- Қозоғистон – 375 тонна
Хитой 2023 йилда илк марта Ўзбекистонга банан етказиб берувчилар рўйхатида тўртликка кирди.
2021 йил октябрда ойида банан импорти божхона божидан озод қилинганидан кейин, бу мева импорти кескин ошган эди:
- 2020 йил – 39,7 минг тонна
- 2021 йил – 89,2 минг тонна
- 2022 йил – 140,2 минг тонна
- 2023 йил – 133,5 минг тонна
Эслатиб ўтамиз, банан ва бошқа бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари учун божсиз режим муддати бир неча марта узайтирилган, ўтган йили охирида муддат 2024 йил охиригача деб белгиланган.
Мавзуга оид
14:12 / 21.11.2024
Деворга скотчланган “банан” 6,2 млн долларга сотилди
11:31 / 18.11.2024
Хитой Ўзбекистонда озиқ-овқат ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш масаласини кўриб чиқяпти
13:41 / 02.11.2024
Тошкент вилоятида болалар учун берилган озиқ-овқатни боғчадан олиб кетаётган мудира ушланди
17:13 / 01.11.2024