16:03 / 16.05.2020
6358

Фалокатдан зарар кўрган аҳоли яшаш пунктларининг 90 фоизида насос орқали сув тўлиқ чиқарилди – ФВВ

Бугун, 16 май куни Сирдарёда Халқаро пресс клуб сессияси бўлиб ўтди. Унда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Комилжон Арипов Сардоба техноген фалокати оқибатини бартараф этиш бўйича қилинган ишлар ҳақида маълумот берди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

«Сардоба техноген фалокати оқибатларини бартараф этиш учун 1-2 май кунлари 1 331 нафар шахсий таркиб, 128та ёнғин-қутқарув техникалари, 83та экскаватор, 360га яқин техника, 200га яқин мотопомпа жалб этилди. Фалокатнинг биринчи тўлқинида 22та аҳоли пунктларидан одамларни эвакуация қилган бўлсак, иккинчи тўлқин келганда эса жами 28та аҳоли пунктларидан 89 минг 450 нафар аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди.

Кейинги навбатда сув босган ҳудудларда қолиб кетган фуқароларни қутқариш ишларини олиб бордик. Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия билан биргаликда 12та қайиқ, 34та махсус техника, 890 нафар шахсий таркибни жалб қилган ҳолда 294 нафар фуқаролар қутқарилди. Зарар кўрган ҳудудларда тўпланган сувни чиқариб юбориш ишлари бажарилди. Ҳозир аҳоли яшаш пунктларининг 90 фоизида сув насослар ёрдамида тўлиқ чиқарилди», деб ахборот берди Арипов.

Мавзу
Сардобада сув тошқини
1 май куни тонгда Сирдарё вилоятидаги «Сардоба» сув омбори дамбаси девори бузилиб, сув тошиб чиқди.
Барчаси
Top