12:32 / 16.05.2020
18965

«Ҳудудларга ортиқча юк бўлиб, пул тушириш, йиғиш деган масалалар тўғрисида гап бўлиши мумкин эмас» – Молия вазири ўринбосари

Халқаро пресс клубнинг “Сардоба 2020: Синов, бирдамлик, меҳнат ва сифат” мавзусига бағишланган сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Сардоба сув омборидаги ҳодиса ҳақида сўз юритилмоқда.

Фото: Халқаро пресс-клуб

Тадбирда молия вазирининг ўринбосари Ёрқин Турсунов Сардобада уйлар қурилиши ишлари қайси манбалар ҳисобидан амалга оширилиши ҳақида гапирди.

“Фуқаролар, блогер, журналистларимизда [уйлар қурилишига] вилоятлар жалб қилинган, бу ҳомийлик ҳисобидан бўладими, деган савол бўлмаслиги керак. Бу мақсад учун республика бюджетидан Маҳалла хайрия жамғармасига 70 млрд сўм ажратдик. 14та ҳудудга 5 млрд сўмдан маблағ чиқариб берилди. Маҳалла хайрия жамғармасида йиғилган бошқа ҳомийлик маблағлари ҳам шунга йўналтирилади. 

Айтмоқчиманки, ҳудудларга ортиқча юк бўлиб, бунга пул туширинглар, йиғиш деган масалалар тўғрисида гап бўлиши мумкин эмас. Чунки буни муҳтарам президентимиз алоҳида таъкидладилар: “Сизлар ишни бажариб берасизлар, давлат пулини тўлаб беради”. 

Бу жараёнда ҳали қанча маблағ кетиши аниқ эмас. Уйларга қанчалик зарар етганлик даражасини мутахассислар ўрганишяпти. Аниқ бўлганидан кейин маблағ доирасида бу ишлар тўлиқ амалга ошириб берилади”, - деди Ёрқин Турсунов.

Мавзу
Сардобада сув тошқини
1 май куни тонгда Сирдарё вилоятидаги «Сардоба» сув омбори дамбаси девори бузилиб, сув тошиб чиқди.
Барчаси
Top