00:27 / 17.05.2020
11154

Фуқароларнинг офатда йўқолган ҳужжатлари давлат ҳисобидан тиклаб берилмоқда – Сирдарё вилояти ИИБ

Сардоба фожиаси оқибатида 3971 нафар фуқаронинг паспорти йўқолган. Шахсни тасдиқловчи 942та ҳужжат аниқланиб, эгаларига қайтариб берилди. Фуқаролар эвакуация қилинган ҳудудларга иккита кўчма биометрик паспортга расмга тушиш қурилмалари жалб қилинди ҳамда ҳеч қандай расмиятчиликсиз 831та фуқаролик паспорти расмийлаштирилиб, эгаларига топширилди.

Шавкат Мавлонов Фото: Халқаро пресс-клуб

Бу ҳақда Халқаро пресс клубнинг Сардобадаги ҳалокатга бағишланган сессиясида Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шавкат Мавлонов маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳужжатларни тиклаш бўйича харажатлар давлат томонидан қоплаб берилмоқда.

“Ҳозирда яна 1760та паспортни эгаларига тарқатиш ишлари билан шуғулланяпмиз.

Эвакуация қилинган ҳудудларда аҳолининг шахсий мол-мулкларини ҳимоя қилиш мақсадида тезкорлик билан 15та тўсиқ пост, 44та пиёда-патруллик хизмати, 60та патрул-пост хизмати ходимлари йўналишлари белгилаб берилди. Фуқароларнинг мулкига тажовуз қилиш ҳолатларига йўл қўйилмади”, дея бошқарма бошлиғининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Сессияда қайд этилишича, Сардоба, Оқ олтин, Мирзаобод туманлари ҳудудларида шу кунга қадар фуқароларнинг 700га яқин турли ҳужжатлари ва қимматбаҳо буюмлари аниқланиб, эгаларига топширилган.

Мавзу
Сардобада сув тошқини
1 май куни тонгда Сирдарё вилоятидаги «Сардоба» сув омбори дамбаси девори бузилиб, сув тошиб чиқди.
Барчаси
Top