09:07 / 18.05.2020
8958

Тошкент вилоятида йўл ёқасида мотоцикл етаклаб кетаётган пиёда ЙТҲ қурбони бўлди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Тергов департаменти

2020 йилнинг 12 май куни соат 08:00да ҳайдовчи, 49 ёшли Б.Н. бошқарувидаги “Газ-53” русумли юк автомашинасини “Тўйтепа-Оққўрғон-Янгийўл” автомобиль йўли бўйлаб Оққўрғон шаҳри томондан, Нурафшон шаҳри томонга бошқариб кетаётган бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у ушбу йўлнинг 16-километрида, ўз йўналиши бўйича автомобиль йўлини ўнг четидан, ҳаракат оқимига қараб уч ғилдиракли мотоциклини етаклаб кетаётган фуқаро, 31 ёшли Ш.И.ни автомашинанинг олди қисми билан уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Натижада, фуқаро Ш.И. турли даражадаги тан жароҳатлари билан Оққўрғон туман Тиббиёт бирлашмасига ётқизилган, бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оққўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Top