00:07 / 18.05.2020
8714

Туркманистон барча халқаро авиарейслар бекор қилинишини 20 июнгача узайтирди

Фото: Turkmenistan Airlines

“Туркманистон авиалиниялари” коронавирус пандемияси сабабли барча халқаро рейсларнинг бекор қилинишини 20 июнгача узайтирди. 

Бу ҳақда авиакомпаниянинг расмий сайтида маълум қилинди.

Шу тариқа, Ашхободдан Истанбул, Москва, Санкт-Петербург, Қозон Минск, Олмаота, Франкфурт-Майн, Бирмингем, Амритсар, Деҳли, Дубай, Абу-Даби, Пекин ва Бангкокга ва ортга рейслар бўлмай туради.

“Барча бекор қилинган рейслар йўловчилари пуллари қайтарилиши учун ариза расмийлаштиришлари ёки парвозлар қайта бошланишини кутиб, чипталарни энг яқин қулай рейсларга қайта бронлашлари мумкин”, дейилган хабарда.

Бундан аввал туркман авиакомпанияси барча халқаро авиарейсларни 20 майгача бекор қилганди. 

Туркманистонда айни вақтда коронавирусга чалиниш ҳолатлари расман қайд қилинмаган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top