Жаҳон | 21:22 / 24.05.2020
40380
3 дақиқада ўқилади

Рамазон ҳайити пандемия шароитида дунёда қандай кутиб олинди (фоторепортаж)

Жорий йилда Рамазон ҳайити дунёда давом этаётган коронавирус пандемияси сабабли кўплаб давлатларда оммавий тарзда нишонланиши тақиқланди. Жумладан, коронавирус тарқалиши олдини олиш мақсадида масжидлар ёпилгани ва одамларнинг оммавий йиғилишига киритилган тақиқлар сабабли ҳайит намозини адо этишнинг имкони бўлмади. Бироқ шунга қарамай, баъзи давлатларда Рамазон ҳайити намози карантин чораларига амал қилинган ҳолда ва оз сонли жамоат билан адо этилди. “РБК” нашри дунёда коронавирус пандемияси шароитида Рамазон ҳайити қандай нишонлангани ҳақида фоторепортаж тайёрлади. 

Полициячилар Римдаги Пьяцца-делла-Радио майдонидаги намоз ўқиладиган ҳудудга кириш жойини қўриқлашмоқда.

Фото: Alberto Lingria / Reuters

Индонезия, Ачех провинцияси. Хавфсизлик хизмати ходимлари Рай Байтурраҳмон масжидига кириш жойида одамлар ҳароратини ўлчашмоқда. 

Фото: Heri Juanda / AP  

Филиппин пойтахти Маниладаги масжидда ҳимоя ниқобларидаги оз сонли жамоат.

Фото: Ezra Acayan / Getty Images

Истанбулнинг энг катта масжиди Сулаймония. 

Фото: Emrah Gurel / AP  

Эрон пойтахти Теҳронда мусулмон аёллар ҳимоя ниқобларида ибодат қилмоқдалар. 

Фото: Ebrahim Noroozi / AP 

Грознийдаги Аҳмад Қодиров номидаги “Чеченистон юраги” масжидида Рамазон ҳайити намози олдидан ташриф буюрувчиларга тиббий қўлқоплар тарқатилмоқда. 

Фото: Елена Афонина / ТАСС  

Ал-Қудсда мусулмонлар коронавирус сабабли ёпилган Ал-Ақсо масжиди ташқарисида намоз ўқимоқдалар.

Фото: Mahmoud Illean / AP

Индонезия пойтахти Жакартада масжидга кириш олдидан тана ҳарорати ўлчанмоқда.

Фото: Ed Wray / Getty Images  

Дунё мусулмонлари учун энг муқаддас қадамжо – Масжид Ал-Ҳаромда Қадр кечаси ижтимоий масофа сақланган ҳолда ибодат қилинмоқда.

Фото: Saudi Press Agency / Reuters  

Қозондаги Галеев масжидида Рамазон ҳайити маърузасининг жонли намойиши.

Фото: Максим Богодвид / РИА Новости

Афғонистоннинг Лағмон вилоятида ҳайит намозидан кейин.  

Фото: Parwiz / Reuters

Покистоннинг Карачи шаҳрида ҳайит намози.

Фото: Akhtar Soomro / Reuters  

Австралиянинг Сидней шаҳридаги Лакемба масжидида. 

Фото: Lisa Maree Williams / Getty Images  

Бангладеш пойтахти Даққада ҳайит намозининг адо этилиши.

Фото: Mohammad Ponir Hossain / Reuters  

 

Мавзуга оид