13:57 / 25.05.2020
5552

Фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспортини тақдим этиш ишлари икки кунга тўхтатилди

Давлат персоналлаштириш марказининг автоматлаштирилган ахборот тизимларида профилактика ишлари олиб борилади.

Фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштириш юзасидан талабнома шакллантириш ҳамда тайёр хорижга чиқиш биометрик паспортларини эгаларига тақдим этиш ишлари 25-26 май кунлари вақтинчалик тўхтатилади. 

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг автоматлаштирилган ахборот тизимларида профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан юз беради.

Пойтахт ИИББ вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраган.

Top