Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим шахслар йўқотилган паспорт ва ID-картани алмаштириб беришда давлат божидан озод этилади
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар йўқотилган биометрик паспорт (идентификация ID-карта)ни улар реестрга киритилгунига қадар “Инсон” маркази буюртмаси асосида алмаштириб беришда давлат божидан озод қилинади.
“Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 13-моддасига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳа президент қарори билан тасдиқланган Ижтимоий ҳимояга муҳтож кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича “йўл харитаси” ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.
Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилмоқда:
- ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, уларни қўллаб-қувватлаш, жамиятга интеграция қилиш ва мустақил ҳаёт кечиришлари учун зарур шароитлар яратиш, ижтимоий хизматлар кўрсатиш жараёнини рақамлаштириш, кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини ошириш;
- ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишда енгилликлар яратиш, жумладан, уларнинг йўқотилган биометрик паспортлари (идентификация ID-карталари)ни улар реестрга киритилгунига қадар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази буюртмаси асосида алмаштириб беришда давлат божидан озод қилиш.
Мавзуга оид
10:21 / 16.07.2026
Паспорт ва ID-картани йўқотганлик учун жарима бекор қилиниши кутилмоқда
17:58 / 06.07.2026
Ҳайдовчи ЙПХ ходимига паспорт ёки ID-картанинг асл нусхасини кўрсатиши шарт - ЙҲХХ
22:26 / 14.03.2026
Самарқандда СССР паспорти билан юрган аёлга ID карта берилди
14:30 / 26.01.2026