17:17 / 10.06.2020
5647

750 млн сўмлик товарларни ҳужжатлардан тушириб қолдириш режаси чиппакка чиқарилди

Божхона органлари томонидан божхона тўловларини тўғри ҳисоблаш ва давлатимиз бюджетига тўловларни ундириш борасида тизимли равишда ишлар амалга оширилмоқда.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Айрим шахслар томонидан тўловларни тўлашдан қочиш мақсадида хориждан олиб келинаётган ҳамда белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган товарларни ҳужжатларда кўрсатмасдан “яширинча” олиб киришга уриниш ҳолатлари учраб турибди.

Хусусан,  Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона постига хорижий мамлакатдан кириб келган  “Merсedes Benz” русумли юк автотранспорт воситаси инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, мазкур юк автотранспорт воситасида ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча ва ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 750 миллион сўмлик жами 125 турдаги 55 406 дона енгил автотранспорт воситаларининг эҳтиёт қисмлари ҳамда 410 кг. универсал гайка-больтлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Top