18:12 / 11.06.2020
3488

Lufthansa 26 мингтагача ходимини бўшатишни режалаштирмоқда

Авиаконцерн ушбу соҳадаги талабнинг секин тикланишини тахмин қилмоқда ва инқироздан сўнг ихтиёридаги самолётлар 100тага камайишини кутмоқда. Натижада ортиқча иш ўринлари вужудга келади.

Фото: Reuters

Германиянинг Deutsche Lufthansa авиаконцерни пандемия натижасида авиаташувларнинг кескин тушиб кетиши сабабли 26 мингтагача иш ўрнини қисқартиришни режалаштирмоқда.

Компания касаба уюшмалари билан харажатларни камайтириш йўллари тўғрисида келишишга уринмоқда.

Авиаконцерн ушбу соҳадаги талабнинг секин тикланишини тахмин қилмоқда ва инқироздан сўнг ихтиёридаги самолётлар 100тага камайишини кутмоқда, деб хабар беради BBC News. Бунинг натижасида ортиқча иш ўринлари вужудга келади. 22 мингга яқин иш ўрни ортиқча бўлиб қолади, жами 26 мингга яқин ходим ишидан айрилиши мумкин, деди Lufthansa вакили.

Қисқартириладиган иш ўринларининг ярмига яқини Германияга тўғри келади. Lufthansa 22 июнгача касаба уюшмалари билан келишиб олишни мўлжалламоқда.

Lufthansa авиаконцернида 138 мингдан ортиқ киши ишлайди. Аввалроқ концерн 10 мингга яқин ходимини бўшатишига тўғри келиши тахмин қилинганди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top