Ўзбекистон | 08:03 / 01.11.2023
4203
2 дақиқада ўқилади

Lufthansa Ўзбекистонга парвозларни қайта тиклашга қизиқиш билдирмоқда

Полшанинг LOT, Германиянинг Lufthansa, Туркиянинг Sunexpress, Жанубий Кореянинг Jeju Air ва жаҳон миқёсида етакчилардан бири - Qatar Airways авиакомпаниялари парвозларни қайта тиклашга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Фото: Дунё АА

Uzbekistan Airports компанияси вакиллари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган World Routes Forum-2023'да иштирок этди.

Компания маълумотига кўра, форум доирасида Uzbekistan Airports вакиллари Европа, Америка, Яқин Шарқ ва Осиёнинг 56 та авиакомпаниялари мутасаддилари билан музокаралар ўтказди. 18 та компания яқин ва ўрта муддатли истиқболда Ўзбекистон аэропортлари билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини билдирди.

Жумладан, Полшанинг LOT, Германиянинг Lufthansa, Туркиянинг Sunexpress, Жанубий Кореянинг Jeju Air ва жаҳон миқёсида етакчилардан бири - Qatar Airways авиакомпаниялари парвозларни қайта тиклашга жиддий қизиқиш билдирмоқда, дейилади хабарда.

Шунингдек, FlyDubai ва Jazeera Airways вакиллари билан парвозлар географиясини кенгайтириш ва мавжуд рейслар сонини ошириш бўйича музокаралар олиб борилди. Бундан ташқари, Lufthansa, Thai Cargo ва Qatar Airways компаниялари билан юк рейсларини ташкил этиш юзасидан мулоқотлар ўтказилди.

1993 йилдан 2001 йилгача Lufthansa Тошкентдан Франкфуртга доимий йўловчи рейсларини амалга оширган. 2010 йилда авиакомпания Тошкентга парвозларни тиклаган, бироқ кейинчалик бекор қилган. 

Мавзуга оид